Фото: АҚШда одам савдоси билан шуғулланган ўзбекистонликлар қидирилмоқда
АҚШ божхона ва иммиграция назорати хизмати (ICE) ўзбекистонлик уч нафар муҳожирни қидирувга берди, улар одам савдоси ва фирибгарликда айбланмоқда. Бу ҳақда Forumdaily.com хабар берган.
Улар орасида 32 ёшли Рустамжон Шукуров, 35 ёшли Санжар Аъзамов ва 30 ёшли Нодир Юнусов бор, дейилади маҳкама сайтида.
2005 йилнинг июнида ICE ва АҚШ ички хавфсизлик Департаменти Ўзбекистоннинг бир неча фуқаролари ва ноқонуний муҳожирларни мажбурий ишга жойлаштириш билан шуғулланган Giant Labor Solutions компаниясига нисбатан суриштирув ишларини бошлаган.
АҚШ махсус хизматлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари 4 йил давомида GLS фаолиятини кузатиб борган.
Натижада 2009 йилнинг майида компанияга меҳнатга мажбурлаш ва хорижликлар билан меҳнат шартномаларида фирибгарлик қилиш бўйича айблов эълон қилинди.
Ўшанда ташкилотнинг кўплаб аъзолари қўлга олинди, одамфурушларнинг 40 дан ортиқ қурбонлари Канзас-Сити ва Сент-Луис, Миссурида қутқарилди. Бироқ, GLS’нинг баъзи аъзолари қочишнинг уддасидан чиқишди, улар орасида Санжар Аъзамов, Нодир Юнусов ва Рустамжон Шукуров ҳам бўлган.
2010 йилнинг январида суд GLS аъзоларига нисбатан мажбурий меҳнатга алоқадор 59 банд ва хорижликлар билан меҳнат шартномаларидаги фирибгарликнинг 20 ҳолати бўйича айблов қарорини чиқарди.
Мавзуга оид
11:20
АҚШ Исроилнинг Эронга зарбага тайёрланаётгани ҳақидаги маълумот сизиб чиққанини текширмоқда
18:45 / 20.10.2024
Маск АҚШ президентлик сайловига қадар кунига 1 млн долларлик лотереяни эълон қилди
14:21 / 20.10.2024
АҚШга қочган дипломат: океан ортидан сиёсий бошпана сўраган совет амалдори
22:30 / 19.10.2024