Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп ижтимоий тармоқдан кетса, Twitter 2 миллиард доллар зарар кўради
Агар АҚШ президенти Доналд Трамп ижтимоий тармоқдан кетса, Twitter компанияси 2 млрд доллар миқдорида зарар кўради. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Monness Crespi Hardt & Co. таҳлилчиси Жеймс Какмакка асосланиб хабар берган.
Какмакнинг қайд этишича, агар Трамп твиттердан фойдаланишни тўхтатса, бу бошқа фойдаланувчилар тармоқни оммавий равишда тарк этишига олиб келмайди, аммо бу компания номоддий активлари қиймати кескин пасайишига сабаб бўлади.
Унинг қайд этишича, Twitter акциялари нархи тарихидаги энг қуйи даражагача ҳам тушиши мумкин.
«Дунёда Америка Қўшма Штатлари президентининг текин рекламасидан яхшироқ нарса йўқ», — дея ўз сўзларини изоҳлаган Какмак.
Айни вақтда Twitter Inc. компанияси бозор нархи 11,7 млрд долларга баҳоланган.
Мавзуга оид
19:37
Трамп Оқ уйга қайтгач камида $2 млрд даромад кўрди. Асосий бойлик – криптовалюталардан
21:14 / 30.06.2026
АҚШ Олий суди туғилганда фуқаролик олиш ҳуқуқини тасдиқлади
13:06 / 28.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида яна зарбалар алмашинуви бўлиб ўтди
21:31 / 26.06.2026