Трамп ўзининг бош маслаҳатчаларидан бирини бўшатишга қарор қилди
АҚШ президенти Дональд Трамп ўз ёрдамчиларига стратегик масалалар бўйича маслаҳатчиси Стив Бэннонни истеъфога чиқармоқчи эканлигини маълум қилган. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берган. Кейинроқ бу маълумот Оқ уйда ҳам тасдиқланган.
Оқ уй Бэнноннинг истеъфога чиқарилиши бўйича келишувга келингани ҳақидаги баёнотни тарқатган. “Оқ уй ходимлари аппарати бошлиғи Жон Келли ва Стив Бэннон бугун Стивнинг Оқ уйдаги охирги куни эканлиги ҳақидаги келишувга келишган. Биз унга қилган иши учун миннатдорлик билдирамиз ва унга барча эзгу ниятларни тилаб қоламиз”, деб айтилган баёнотда.
NYT манбаларининг маълум қилишича, Трамп маъмуриятининг юқори лавозимли амалдорлари Бэннонни қандай қилиб ва қачон бўшатиш мумкинлигини муҳокама қилишган. Манбаларнинг таъкидлашича, Трамп Бэнноннинг бўшатилиши сабабли яқин атрофида ихтилоф юз бериши мумкинлигидан хавотирланмоқда ва Бэннонни яна бир қанча вақтга лавозимида қолдириши мумкин.
Бу орада Бэннонга яқин бўлган манбанинг таъкидлашича, Оқ уйнинг бош стратеги ўзи истеъфога кетишни истаб, 7 августда бу ҳақда ариза топширган. Бироқ буни Шарлоттсвиллдаги тартибсизликлар туфайли кейинга қолдиришга тўғри келган.
Бэнноннинг бўшатилиши ҳақидаги гаплар анчадан бери пайдо бўлганди. Аввалроқ Axios нашри АҚШ президентига яқин манбаларга иқтибос келтирган ҳолда Трамп маслаҳатчисини Оқ уйдан маълумотлар сизиб чиқишига алоқадорликда гумон қилганини маълум қилганди. Манбанинг маълум қилишича, Трамп Бэннон борасидаги шубҳалари хусусида Оқ уйдаги ҳамкасблари билан гольф-клубда гаплашган.
Нашр маълумотларига кўра, Трамп Бэннонни миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Герберт Макмастер борасидаги маълумотларнинг сизиб чиқиши ташаббусчиси деб ҳисоблаган. Бундан ташқари, Трамп Бэнноннинг Bloomberg Businessweek нашри журналисти Жош Грин билан яқиндан ҳамкорлик қилишидан норози бўлган.
Мавзуга оид
14:08 / 22.07.2024
«У дарҳол истеъфога чиқиши керак» — Байденнинг қарорига АҚШ ва дунёдаги реакциялар
18:37 / 14.05.2024
Қашқадарё ҳокими 22 нафар масъулни ишдан олди
10:16 / 15.04.2024
Женгисбек Пиязов олий таълим вазирига маслаҳатчи этиб тайинланди
09:12 / 15.03.2024