Жаҳон | 09:08 / 22.08.2017
4762
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Кобул ва толиблар ўртасида дастлабки шартларсиз музокаралар ўтказилиши тарафдори

Фото: AFP

АҚШ Афғонистон ҳукумати ва "Толибон" радикал ҳаракати ўртасида дастлабки шартларсиз музокаралар бошланишига кўмак беришни хоҳлаяпти. АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон шундай баёнот берди. 

"Биз Афғон ҳукумати ва "Толибон" ҳаракати ўртасида дастлабки шартларсиз музокараларни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз", — деган Тиллерсон. Унинг сўзлари журналистлар учун тарқатилган баёнотда қайд этилган. 

"Биз толибларга жанг майдонида ғалаба қозона олмасликларини тушунтирмоқчимиз. "Толибон"нинг тинчлик ва қонуний мақом учун йўли музокаралар воситасидаги сиёсий барҳам бериш орқали ўтади", — деб қўшимча қилган давлат котиби.

Тиллерсон сўзларига кўра, АҚШ халқаро ҳамжамият, айниқса, Афғонистон билан қўшни мамлакатлар Вашингтон саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини ва тинчликни ўрнатишда иштирок этишини хоҳлайди. 

Мавзуга оид