Ўзбекистон | 12:40 / 28.08.2017
9397
1 дақиқада ўқилади

Амударёда кўмирдан брикет тайёрланмоқда

Фото: Kruz.uz

Амударё туманида куз-қиш даврида аҳоли ва бюджет ташкилотларининг кўмир ҳамда ундан тайёрланадиган брикетга бўлган эҳтиёжини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, деб хабар берди Kruz.uz туман ҳокимлигининг телеграмдаги саҳифасига асосан.

Куюккўпир овулида ташкил этилган кўмир кукунларидан брикет тайёрлашга ихтисослашган цехда ҳудуднинг 8 нафар ёшлари иш билан таъминланган. Корхонада Ангрен кўмир конидан келтирилаётган хомашёдан кунига 30 тонна атрофида сифатли брикет маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. 

Цехда ишлаб чиқариш жараёни конвейер усулида жорий этилган. Дастлаб кўмир махсус майдаловчи ускунадан ўтади. Ёғоч қипиғи кўмир кукунига аралаштирилиб, навбатдаги мосламада зичланади. Кейин зарур кимёвий компонентлар қўшилиб, брикет ҳосил қилинади. Тайёр маҳсулот эса махсус қуритиш аппаратига жўнатилади.

 

Мавзуга оид