Ўзбекистон | 16:47 / 07.09.2017
10417
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда кўмир қазиб олиш бўйича 94,5 млн долларлик йирик лойиҳага старт берилди

Фото: Шарғункўмир

7 сентябрь куни Хитойнинг «China Railway Tunnel Group ва China Coal Technology & Engineering Group Corp.» консорциуми «Шарғункўмир» АЖнинг модернизацияси йирик инвестицион лойиҳасининг доирасида дастлабки тайёрлов ишларни бошлади.

Тантанали тадбирда «Ўзбекистон темир йўллари АЖ», «China Railway Tunnel Group, China Coal Technology & Engineering Group Corp.», ОАВ вакиллари ва жамоатчилик иштирок этди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев шу йили «Шарғункўмир» АЖнинг модернизацияси» фармонини имзолаган эди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 94,5 млн. АҚШ долларини ташкил этади. Ушбу лойиҳанинг амалга ошириш ишлари 2020 йилнинг биринчи чорагида якунланиши кўзда тутилган.

Фото: Шарғункўмир

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилда «China Railway Tunnel Group (CRTG)» компанияси ва «Ўзбекистон темир йўллари» акционерлик жамияти «Ангрен – Поп» электрлаштирилган темир йўл линиясини амалга оширган. Лойиҳанинг умумий қиймати 1,46 млрд. АҚШ долларни ташкил этган эди.

Мавзуга оид