Европа чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида биринчи тур ўйинлари якунланди. 12 сентябрь куни A, B, C ва D гуруҳларида асосан кучли жамоалар кучсиз жамоаларни осонлик билан енгиши кузатилган бўлса, кейинги кунда кейинги гуруҳларда бир мунча тенг курашларга гувоҳ бўлинди.
Иккинчи кунда ҳам биринчи кундаги каби голлар кўп бўлди, 8 учрашувда мухлислар 26та гол гувоҳига айланишди (Биринчи куни шунча учрашувда 28та гол урилганди). Бу голлар биринчи кундагига қараганда чиройлироқ ҳам бўлди.

E гуруҳи
«Ливерпуль» – «Севилья» – 2:2 (Роберто Фирминьо, 21. Салоҳ, 37 – Бен Йеддер, 5. Корреа, 72).
Ноаниқ пенальти: Роберто Фирминьо, 42 (штанга).
«Марибор» – «Спартак» – 1:1 (59, Самедов, 0:1 – 85, Бохар, 1:1).
«Энфилд» қизарди
Инглизлар ва испанлар учрашуви кутилмаган ҳолатда бошланди – Бен Йеддер 5-дақиқадаёқ ҳимоячилар хатосидан унумли фойдаланиб, меҳмонларни олдинга олиб чиқди.
Жавоб голи ҳам тез рўй берди – Роберто Фирмино Оуэн, Литманен, Сиссе, Морьентес ва Балотелли кампаниясига қўшилди – у «Ливерпуль» сафида Чемпионлар лигасидаги дебют учрашувдаёқ гол урган олтинчи футболчига айланди.

«Ливерпуль» босимни давом эттирди, Салоҳ ҳимоячидан тўпни олиб қўйиб, уни дарвоза тўрига йўналтирди. Аммо Фирминьо ўйин қаҳрамонига айлана олмади, у пенальтидан гол ура олмади. Дарвоза устуни унга халал берди.
Шундан сўнг «Энфилд» қизара бошлади. Меҳмонлар жамоаси бош мураббийи Эдуардо Бериццо спортга хос бўлмаган ҳаракатлари туфайли четлатилди Эдуардо, ўйин охирида эса мезбонлар ҳимоячиси Жо Гомес ҳакам билан тортишгач, майдондан ҳайдалди. «Ливерпуль» ўйин давомида устунлик қилди, дарвозага 22 марта зарба берилди, рақибда эса бу кўрсаткич 3та. Лекин Муриэль ва Корреанинг зарбалари аниқ бўлиб, ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилди.





















