АҚШ КХДР туфайли Россия ва Хитойга баёнот билан чиқди
АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсон Россия ва Хитойни КХДР ракета синовларига муросасизлик билан муносабатда бўлишга чақирди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
«Хитой ва Россия ўз томонидан тўғридан-тўғри ҳаракатларни қабул қилиш орқали, бу ақлсиз синовларга муросасиз позицияда эканликларини кўрсатишлари лозим», - деган давлат котиби.
Тиллерсоннинг баёнотида айтилишича, «Хитой КХДР учун нефть етказиб берувчи асосий давлат, Россия эса – шимолий кореялик фуқаролар мажбурий меҳнатидан фойдаланувчи энг йирик иш берувчидир».
Аввалроқ Шимолий Корея Тинч океани томон ракета учиргани хабар берилди. Шундан сўнг Жанубий Корея КХДР ҳаракатига жавобан дарҳол ўз баллистик ракетасини учирди. Бироз ўтиб эса КХДР ракетаси қанча масофани учиб ўтгани ва қандай баландликка кўтарилгани маълум бўлди.
Мавзуга оид
11:54
WSJ: АҚШ Путиннинг таҳдидларидан кейин ядро арсеналини кенгайтиришга тайёр
11:22
Трамп қайтди: бу дунё сиёсатида нималарни ўзгартиради?
22:30 / 15.11.2024
Трамп жамоаси билан Украинадаги уруш тезроқ тугайди — Зеленский
19:22 / 15.11.2024