-Ака, рекорд нима дегани?
-Оббо, менга қара, шалпангқулоқ! Сен яна Ошга шаъма қиляпсанми?
***
"Башарани қара", деди кўзгу рўпарасида тиржайиб турган одамни кўриб!
***
Ақлли уй, ақлли соат, ақлли телефон, ақлли машина... Ақл одамлардан жисмларга ўтиб кетяпти аста-секин...
***
-Менга қара, сен бировни ноғорасига ўйнашни қачон бас қиласан?
-Менга фарқи йўқ, пул берса, тоғорасига ҳам ўйнайвераман!
("Икки раққос суҳбати"дан. Истаганча тушуниш мумкин)
***

Месси гол урмаган битта дарвозабон қопти. Э, Месси тугул Суарес, Неймар, Роналду ҳам бундай бахтга эриша олмаган экан! Ким экан ўша дарвозабон, деб ўйлаяпсизми? Бу ўзимизнинг Лобанов, азизлар!
***
-Ҳееее, ўша нарсани кўряпсанми?
-Ҳа, жуда аниқ-тиниқ кўряпман!
-Мен эса кўрмаяпман...!
***
-Сиз сўз моҳиятини жуда яхши тушунадиган инсон - журналистсиз. Тўғрими?
-Албатта!
-Виждон нима дегани?
-Виж-виж дон!
***
Тошкент тиббиёт академияси ва Педагогика билим юртларига Жанг санъати деган курс қўшиш керакка ўхшайди)))
***
-Бӯривой, Қӯчқор аканг қани?
-Қӯзивойни олиб, Олмахон аммамникига кетди!
***


















