Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда Ашхобод–2017 Осиё ўйинларининг ғолиб ва совриндорлари тантанали кутиб олинди
Фото: KUN.UZ
Андижон шаҳридаги Бобур майдонида Туркманистон пойтахти Ашхободда 17-27 сентябрь кунларида бўлиб ўтган усти ёпиқ иншоотлардаги Осиё Ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси сафида иштирок этган вилоят спортчиларини тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистонлик спортчилар турнирда жами 131та медалларга эга чиққан бўлсалар, шундан 3 та олтин, 10 та кумуш ва 8 та бронза медаллари Андижон вилояти вакиллари томонидан қўлга киритилди. Вилоят атлетлари спортнинг оғир атлетика, белбоғли кураш, эркин кураш, самбо ҳамда юнон-рум кураши турларида совриндор бўлдилар. Жумладан курашчилардан Илҳомжон Машрапов 1 та олтин, 1 та кумуш ва 1 бронза, эркин кураш турида Гулхуморой Дадабоева эса 2та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритди.




Маросимда сўзга чиққан вилоят ҳокимлиги вакиллари, фаҳрий спорт мураббийлари, жамоатчилик вакиллари спорт мусобақаларида ютуққа эришган йигит ва қизларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.




KUN.UZ мухбири Элмурод Эрматов, Андижон.
Муаллиф олган суратлар.
Мавзуга оид
18:06 / 17.03.2026
Жиззах ва Андижонда ЙПХ ходимлари қўлга олинди
20:16 / 16.03.2026
«Ёмғир ва қорда ҳам фойдаланишга тайёр бўлади» – Тошкент-Андижон пулли йўли ҳақида нималар маълум?
18:04 / 16.03.2026
Андижонда аёлни «самосуд» қилганларга жиноят иши қўзғатилди
08:01 / 12.03.2026