Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўт ўчирувчиларга мукофот рейтинг баҳолаш натижаларига кўра берилади
Вазирлар Маҳкамасининг 27.09.2017 йилдаги 772-сон қарори билан Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ёнғин хавфсизлиги инспекторларини, шунингдек, ёнғинларни ўчириш бўлинмаларининг сафдорлар таркиби ва хизматчиларини пул мукофоти билан тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.
Ўрнатилишича, юксак касб маҳоратини намойиш қилаётган ва ёнғинларнинг олдини олиш ҳамда ўчиришга салмоқли ҳисса қўшаётган ходимлар қуйидаги тартибда рағбатлантирилади:
• ёнғин хавфсизлиги инспекторлари - ҳар чорак якуни бўйича бирйўла пул мукофоти билан;
• ёнғинларни ўчириш бўлинмаларининг сафдорлар таркиби ва хизматчилари - йил якунлари бўйича бирйўла пул мукофоти билан.
Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари уларнинг ишини тасдиқланган мезонларга асосан баҳолаш натижасида мукофотланади. Уларнинг касбий яроқлилиги ИИВ томонидан ишлаб чиқилган рейтинг тизими асосида баҳоланади. Бунда моддий тақдирлашнинг икки тоифаси кўзда тутилган:
• 1-тоифа – лавозим маошининг 100%и миқдорида;
• 2-тоифа – лавозим маошининг 50%и миқдорида.
Ёнгин хавфсизлиги бўлимлари (бўлинмалари) бошлиқларининг билдиргилари буйруқ чиқариш учун асос ҳисобланади. Буйруқнинг матни тақдирлашга тавсия этилган ходимнинг бажарган ишининг асосланган баҳосини, тақдирлаш учун асосни ҳамда унинг тоифасини ўз ичига олади.
Ҳужжат 28.09.2017 йилда кучга кирди.
Мавзуга оид
13:05 / 01.06.2026
Президент маданият ва санъат соҳаси вакилларини тақдирлади
10:59 / 26.05.2026
Китобхон ёшлар учун 50 минг долларлик мукофот жорий этилди
13:56 / 23.03.2026
АҚШда йўловчи самолёти ўт ўчирувчи машина билан тўқнашиб кетди
20:38 / 19.03.2026