Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖЧ-2018. Европада барча плей-офф иштирокчилари аниқ бўлди
ЖЧ-2018 саралаш босқичининг сўнгги тур ўйинларидан сўнг ноябрда бўлиб ўтадиган плей-офф босқичига йўлланма олган барча жамоалар номи аниқ бўлди.
Ўтиш ўйинларида 9 гуруҳнинг энг яхши натижа кўрсатган 8 жамоаси иштирок этадиган бўлди. Булар Швеция, Швейцария, Шимолий Ирландия, Дания, Ирландия, Италия, Греция ва Хорватия. Энг ёмон иккинчи ўрин Словакия терма жамоаси (18 очко) бўлди ва улар ЖЧ-2018 учун курашни тўхтатишга мажбур бўлди.
Плей-офф учун қуръа ташлаш маросими 17 октябрь куни Цюрихда бўлиб ўтади. Жамоалар қуръа кунига эълон қилинадиган ФИФА рейтингига қараб саватчаларга бўлиб чиқилади. Биринчи учрашувлар 9-11 ноябрь куни бўлиб ўтса, жавоб учрашувлари 12-14 ноябрь кунлари ўтказилади.
Мавзуга оид
08:17 / 18.06.2026
Европада сўнгги ўн йилликлардаги энг йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бошланди
09:15 / 15.06.2026
Европа етакчилари АҚШ–Эрон келишувини олқишлади
08:18 / 15.06.2026
Европа аҳолиси қайси мамлакатларда ўзини хавфсиз ҳис қилади?
10:15 / 13.06.2026