Жаҳон | 11:54 / 18.10.2017
19799
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистон Қирғизистон билан чегарада зобитларни гиёҳванд модда билан ушлай бошлади

Фото: РИА "Новости"

Қирғизистон Жўқорғи Кенеши депутати Алмазбек Токторовнинг фикрича, қирғизистонлик зобитнинг Қозоғистон билан чегарани кесиб ўтиш чоғида гиёҳванд моддалар билан қўлга олингани шубҳалидир. У бу ҳақда 18 октябрь куни парламент йиғилишида айтиб ўтди.

«2 кун аввал Қозоғистонда Қирғизистон Бош штаби зобити гиёҳванд моддалар билан қўлга олингани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Мен бу зобитнинг давлат сирларидан хабари бор ёки йўқлигини билмайман, аммо қирғиз томони қандай чоралар кўрмоқда? Нима учун ҳали ҳам реакция йўқ? У халқаро машқларга кетаётган бўлган, чегара бўйлаб ҳаракатланиш тартиби қандай? Уларда дахлсизлик ёки давлатлараро шартнома борми?» - деб сўраган депутат.

Йиғилишда иштирок этган Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Рустам Мамасодиқов Бош штаб ўз суриштирувини ўтказаётгани ҳақида хабар берган. «Ҳа, зобит машқларга кетаётган эди. Ҳозирда Бош штаб суриштирув ишларини олиб бормоқда ва, эҳтимол, унинг натижалари бўйича жавоб беради», - деди у.

«Агар шахс машққа кетаётган бўлса, бундай тартиб-қоидалар кўзда тутилган. У гиёҳванд моддалар билан ушлангани жуда шубҳали. Бунга ишонишни хоҳламайман. Ёки Бош штаб бу масала билан шуғулланиши керак ёхуд Ташқи ишлар вазирлиги мурожаат билан чиқиши лозим», - деди А.Токторов. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид