Фан-техника | 17:14 / 23.10.2017
31078
2 дақиқада ўқилади

Энг ишончсиз автомобиллар рейтинги тузилди

Chevrolet Camaro автомобили америкалик ҳайдовчилар фикрича, энг ишончсиз машиналар рейтингида етакчидир. Рўйхат Consumer Reports портали томонидан 640 мингдан ортиқ автомобиль эгаларини сўровдан ўтказиш асосида тузилди.

фото: Chevrolet Camaro

Chevrolet Camaro америкаликларни трансмиссия билан боғлиқ муаммолар, электрика ва узатма туфайли қаноатлантирмайди. Рейтингдаги иккинчи ўринни Mercedes-Benz GLC эгаллади, унинг эгалари тўхтатиш тизими, руль бошқарувидаги муаммоларга кўп дуч келишади. Учинчи поғонадан эса Jaguar F-Pace жой олди. Унда трансмиссия ва электрикада кўплаб носозликлар юз беради, шунингдек, салонда шовқин жуда кучли.

Энг ишончсиз бўлган автомобиллар орасида Tesla Model X электр кроссовери ҳам бор бўлиб, унинг заиф жиҳатлари бўёқ, турли безаклар, иқлим тизими ва кузов элементлари саналади.

Бундан ташқари, “антирейтинг” ўнталигидан GMC Acadia йўлтанламаси, Fiat 500 хэтчбэки, Ford Focus ва Ford Fiesta, шунингдек Volvo XC90 ҳамда Cadillac Escalade жой олган.

Мавзуга оид