Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон маданият вазири мумиё билан боғлиқ йирик можаро сабаб ишдан ҳайдалди
Қирғизистон маданият, ахборот ва туризм вазири Тугелбой Казаков республика тарих музейида 1956 йилдан бери сақлаб келинган “Баткен қизи” мумиёсининг дафн этилиши билан боғлиқ йирик можародан сўнг истеъфога чиқарилди. Мамлакат президенти Алмазбек Атамбоев шанба куни тегишли фармонни имзолаган.
"Қирғизистон Республикасининг “Ҳукумат тўғрисида”ги конституциявий қонунига мувофиқ қарор қиламан: Тугелбой Казаковнинг истеъфоси қабул қилинсин ҳамда у Қирғизистон Республикаси маданият, ахборот ва туризм вазири лавозимидан озод этилсин", - дейилади фармон матнида.
Қирғизистонда октябрь ойи ўрталарида Маданият вазирлигининг давлат тарих музейида сақланиб келинган, 1956 йилда Баткен вилоятининг Қаромиқ ҳудудида археолог олимлар томонидан топилган мумиёнинг дафн этилиши билан боғлиқ йирик можаро авж олди. Ленинград ва қирғизистонлик олимлардан таркиб топган илмий экспедиция эрамизнинг тахминан 1-5 асрларида яшаган ёш аёлнинг мумиёланган жасадини яхши ҳолатда сақланиб қолган арчадан тайёрланган тобутни аниқлашганди. Қабрдан ўша даврдаги маиший буюмлар ҳамда турли тақинчоқлар ҳам топилган. “Баткен қизи” номини олган мумиё республика музейига сақлаш учун топширилган.
Сўнгги йилларда эса мусулмонлар жамоатчилиги, шунингдек, мамлакатдаги турли-туман “экстрасенслар” ҳукуматдан экспонатни дафн этиш ҳақида тўхтовсиз сўрашди. Уларнинг иддао этишича, 2005 ҳамда 2010 йиллардаги инқилоблар, иқтисодий қийинчиликлар ва турли табиий офатлар руҳи безовта қилинган Баткен қизи туфайли юз берган. Боз устига, унинг жасади мамлакат бош майдонидаги Тарих музейи биносида сақланади.
13 октябрь куни, мамлакат олимларининг жиддий норозилигига қарамай, мумиё республика жанубига олиб кетилди ва Баткен вилоятида мусулмон урф-одатларига кўра дафн этилди. Маданият вазирлигидан тушунтиришларича, бундай қарорга экспонатнинг ҳолати яхши эмаслиги ва республикада уни тадқиқ қилишга имкониятлар йўқлиги туфайли келинган. Кейинчалик президент Алмазбек Атамбоев журналистлар саволларига жавоб қайтарар экан, вазирликнинг бу қарорини “катта хато” деб ҳисоблаши ҳақида маълум қилди.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026