Жаҳон | 00:53 / 30.10.2017
11740
1 дақиқада ўқилади

Барселонада 300 минг киши Каталония мустақиллигига қарши намойишга чиқди

Фото: REUTERS-ATLAS

29 октябрда Барселонада Испания яхлитлигини сақлаб қолиш тарафдорлари намойиши бўлиб ўтди. Намойишда 300 мингга яқин одам иштирок этган, деб полицияга иқтибос келтирган ҳолда хабар берди El Pais нашри.

Намойиш ташкилотчилари эса иштирокчилар сонини 1,1 млн кишига баҳолаган.

27 октябрда Испания бош вазири Мариано Рахой Каталония парламентини тарқатиб юборишга қарор қилди. Мухторият 21 декабрга ўтказилиши белгиланган муддатдан аввал сайловларгача Испания бош вазири ўринбосари Сорайа Саэнс де Сантамария томондан бошқариб турилади.

Мухторият раҳбари Карлес Пучдемон Испания ҳукумати қарорини тан олишдан бош тортди ва аҳолини Каталония мустақиллигини "тинч йўл" билан ҳимоя қилишга чақирди.

Фото: REUTERS
Фото: REUTERS
Фото: REUTERS
Фото: REUTERS
Фото: REUTERS

 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид