Жамият | 10:04 / 30.10.2017
4216
1 дақиқада ўқилади

Новвойхонадан 2,5 млн. сўмдан ортиқ пулни ўмариб кетган шахс ушланди

2017 йилнинг 12 сентябрь куни тахминан соат 23:00ларда А.Х. ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Мирзо Улуғбек туманида жойлашган новвойхонада, фуқаро С.А.нинг чалғиганлигидан фойдаланиб, унга тегишли бўлган 2.697.000 сўм миқдоридаги пулларини ўғирлаб, жиноят жойидан яширинган. Бу ҳақда Тошкент ИИББ хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан, Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик, яъни ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид