Бугун, 30 октябрь куни Самарқанд халқаро аэропорти байрамона тус олди. Туркия Республикасининг энг йирик ва қадимий шаҳри Истанбулга кўҳна Самарқанддан тўғридан-тўғри авиақатнов очилди.

Шаҳар жамоатчилиги, журналистлар, илк авиарейс йўловчилари карнай-сурнай садолари билан кутиб олинди. Улар учун ўзбекча ва туркча миллий шўх рақслар ва қўшиқлар ижро этилди.




Авиақатновнинг очилиш маросида сўзга чиққан Самарқанд шаҳри ҳокими Фурқат Раҳимов Президентнинг яқиндагина Туркия Республикасига қилган расмий ташрифига урғу бериб, ўша ташриф натижаси ўлароқ авиақатнов йўлга қўйилгани, ушбу авиарейс Самарқанд шаҳрида туризм ва ишбилармонликнинг ривожланишига катта туртки беришини таъкидлаб ўтди.

Сўзга чиққан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ташқи алоқалар бошқармаси бошлиғи Нодиржон Аюбов, «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими раиси Ҳасан Нормуродов йиғилганларни табриклаб, ўз дил изҳорларини билдиришди.

Шундан сўнг мартабали меҳмонлар лентани қирқиб, авиақатновни очиб беришди. Йўловчилар аэровокзал ҳудудига киритилди.

Байрамона безатилган Самарқанд халқаро аэропорти ходимлари Истанбулга илк рейсда йўл олган йўловчиларни эсдалик совғалари билан қарши олишди. Йўловчилардан сўраганимизда янги йўналишда авиачипталар ҳар икки тарафга тахминан 4 млн. сўмга харид қилинганини билдириб ўтишди.



Қайд этиш жоизки, йўловчилар Истанбулга замонавий Боинг-757 авиалайнерида йўл олишади. 180дан зиёд йўловчини ўз бағрига сиғдира оладиган ушбу самолётга 177та чипта сотилган. Яъни, бу ҳол авиақатновга шаҳарликларнинг талаби юқори эканлигини намоён этиб турибди. Йўловчилардан бирини суҳбатга тортдик:












