Ёшлар ўз касбини танлашида иккита масалага ойдинлик киритиб олишлари мақсадга мувофиқ. 

1.Қайси касб эгаларига яхши иш ҳақи тўланади? 
2.Келгуси 10 йилликда иқтисодиётнинг қайси соҳаларида ўсиш кутилмоқда?

АҚШ меҳнат статистикаси бюроси тахминларига асосланган ҳолда Business Insider нашри яқин 10 йилда Америкада энг истиқболли мутахассисликлар рўйхатини тузиб чиқди. У энг юқори ҳақ тўланадиган касбларга диққат қаратишга уринган. Уларнинг йиллик маоши ўртача 37 минг доллардан ортиқни ташкил этади. 

Фото: REUTERS/Mike Blake

21. Фермерлар ва қишлоқ хўжалигининг бошқа ишчилари

Фермалар, ранчо, иссиқхоналар, сув хўжаликлари, ўрмон ҳайвонлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарини режалаштириш, бошқариш ва улардан фойдаланиш. 
2026 йилгача янги иш ўринлари сони: 68 700.
2016 йилдаги ўртача йиллик маош: 66 360 доллар.
Таълим талаб: ўрта таълим ҳақида аттестат.

Фото: Flickr / Qfamily

20. Ҳисоблаш техникаси соҳасидаги таҳлилчилар

Компьютер тизимларини яхшилаш мақсадида ахборотни қайта ишлаш муаммоларини таҳлил қилиш.
2026 йилгача янги иш ўринлари: 53 000.
2016 йилги йиллик ўртача маош: 87 220 доллар.
Таълим талаби: бакалавр даражаси.

Фото: Andrew Wippler/Flickr

19. Улгуржи сотувчилар ёки ишлаб чиқарувчиларнинг савдо вакиллари

Улгуржи савдогарлар ёки корхоналар маҳсулотларини сотиш.
2026 йилгача янги иш ўрни: 81 100.