Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ИИВ 1 ноябрдан интернетни туну кун кузатишни бошлади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2017 йил 30 октябрда 882-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни қабул қилди.
У ИИВ Ташкилий-инспекторлик ва ахборот-таҳлилий бош бошқармасининг ОАВ билан ҳамкорлик қилиш хизмати ҳамда ҚР ИИВ, вилоятлар ИИБ ва Тошкент шаҳри ИИББ матбуот гуруҳлари негизида ташкил этилади. Матбуот хизматини ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси бошқаради. Бошқарма раҳбари ИИВ раҳбарининг матбуот котиби ҳам ҳисобланади, деб ёзади Norma.uz.
Матбуот хизмати тизимига: Бошқарма, «Postda» – «На посту» газеталари, «Qalqon» – «Щит» журналларининг бирлашган таҳририятлари, ҚР, вилоятлар ИИБ ва Тошкент ШИИББ, соҳавий хизматлар ва таълим муассасаларининг матбуот гуруҳлари киради.
Матбуот хизмати вазифалари орасида ОАВ ва интернет тармоғида пайдо бўлаётган ҳамда ички ишлар идоралари обрўсига путур етказувчи материалларни туну кун кузатиш ва таҳлил қилиш киради. Бу каби ахборотларга зудлик билан чоралар кўрилади.
Бундан ташқари, 2017 йил 1 декабрдан эътиборан кенг жамоатчиликда акс-садо берган воқеаларни ўз вақтида ва ишончли равишда, хусусан ИИВ ваколатли мулозимларининг эфир орқали ёритиш тартиби тасдиқланади.
Мавзуга оид
10:24 / 24.05.2026
$57 миллионлик эзгу ташаббус ва ИИВдаги икки хил стандарт — ҳафта дайжести
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
17:45 / 30.04.2026
Форма ортидаги схема: Самарқандда лейтенант миллион долларлик ишда гумонланмоқда
10:56 / 17.04.2026