Жаҳон | 00:44 / 02.11.2017
13355
2 дақиқада ўқилади

NASA астрономлари Ернинг йигирмага яқин потенциал эгизакларини топишди

Фото: NASA/JPL-Caltech

Суратлар таҳлилининг янги услуби «Кеплер» телескопи илмий жамоасига илгари номаълум бўлган, ўлчами, массаси ва бошқа хоссалари билан Ерга ўхшаш йигирмага яқин янги сайёраларни очишга ёрдам берган, дейилади Astrophysical Journal Supplement журналида чоп этиш учун қабул қилинган мақолада.

«KOI-7923.01 экзопланетаси ўз ёритқичи атрофини тахминан 395 кунда бир марта айланади ва потенциал ҳаёт мавжуд бўлиши мумкин бўлган Ернинг энг қизиқарли эгизакларидан бири ҳисобланади. Унинг ўлчамлари сайёримизникига яқин, лекин иқлими бироз совуқроқ», — деди «Кеплер» миссияси раҳбари Жеф Кофлин.

«Кеплер» орбитал телескопи учирилгач, Қуёш системасидан ташқаридаги икки мингдан зиёд сайёра топилган, уларнинг орасидан ўнлаб сайёралар Ернинг потенциал эгизаклари ёки ҳаёт ҳудуди, деб аталувчи зонада жойлашган. Уларнинг очилиши сайёрашунослар ва астробиологларни ушбу сайёраларнинг яшаш учун яроқлилиги аниқлаш ёки уларнинг атмосферасидан ҳаёт нишонасини топиш томон илҳомлантирди.

2013 йилнинг майида телескоп ишдан чиқди ва олимлар ундан К2 миссияси деб ном олган тадқиқотлардаги фойдаланиб туришди. Бузулгунга қадар «Кеплер» коинотнинг маълум бир нуқтасига қаратилган ва фақат маълум бир юлдузлар туркуми орасидаги осмонни кузата олар эди.

«Тирилгач» телескоп осмон гардишининг турли участкаларини кузатиш имконини берди: NASA мутахассислари Қуёш нури унинг объективига тушмаслиги учун вақти-вақти билан уни буриб туришади.

Кофлиннинг қайд этишича, кўплаб сайёралар ўз ёритқичидан узоқ масофада жойлашган, шу сабабли 4 йиллик кузатиш давомида улар ўз юлдузи атрофидан икки-уч марта, аксарияти эса бир марта айланишга улгурган.

Мавзуга оид