Америка Конгрессида Россиянинг АҚШдаги президентлик сайловларига аралашуви юзасидан иккинчи эшитувлар бўлиб ўтди. Унда иштирок этган Facebook вакиллари Россия ҳукумати томонидан молиялаштирилгани эҳтимол бўлган реклама роликларини намойиш қилишди. Тадқиқотчиларнинг фикрича, Facebook ва Instagram тармоқларидаги минглаб аккаунтлар Америка сайловларига доир рекламаларни харид қилишган ҳамда шу йўл билан сайловга аралашган. 

TJ сайти тадқиқотчиларнинг фикрича, америкалик сайловчиларга таъсир этиши мумкин бўлган рекламалар рўйхатини тузиб чиқди. 

Қоратанлилар ҳуқуқи

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ушбу ижтимоий рекламада полициячилар билан отишмада ёки қамоқда сақланаётган вақтда ҳалок бўлган уч нафар қоратанлининг сурати акс этган. Уларнинг ўлими Black Lives Matter ташкилотининг оммавий норозилик намойишларига сабаб бўлди. 

Реклама 2015 йил июлида «Фейсбук»ка жойланган бўлиб, Жоржия, Мэриленд, Миссури ва Виржиния штатларида истиқомат қилувчи 18 ёшдан катталарга мўлжалланган. Реклама 200 мингдан ортиқ фойдаланувчи тасмасида пайдо бўлган, уни 12 мингга яқин фойдаланувчи ёқлаган. Рекламага 915 доллар сарфланган.

Полициячиларни ўлдириш

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Реклама суратида ҳалок бўлган ҳамкасбига ҳурмат бажо келтираётган полициячиларни кўриш мумкин. Унга берилган изоҳда шарқий Бостондаги отишма ёдга олинади. Ўшанда икки полициячи ва Black Lives Matter фаоли ҳалок бўлган эди. Реклама сўнгида Демократик партия номзоди Ҳиллари Клинтонга «полициячиларга қарши зўравонликлар тарафдори» деб баҳо берилади ва Дональд Трамп «полициячиларни террорчилардан муҳофаза қила оладиган ягона инсон» экани айтилади.

Реклама «Фейсбук»да 2016 йил октябрда пайдо бўлди. У 3362 кишининг тасмасида кўринган, унга 761 киши эътибор қаратган. Реклама қиймати 8,56 доллар.

Трампга қарши митинглар