“Биз Пучдемоннинг ҳибсга олинишига Европа ордерини олдик, уни ўрганиб чиқиб, суд терговчисига топширамиз. Бунинг вақт бўйича муддати йўқ – эҳтимол бу эртага, индинга ёки душанба куни юз беради”, деб айтган Ван дер Сипт.

Таъкидланишича, ордер терговчига берилади, у эҳтимол Пучдемоннинг экстрадиция қилиниши бўйича қарорни қабул қилиш учун уни сўроққа чақиртиради. Сўроқдан кейин терговчида қарор қабул қилиш учун 24 соат вақт бўлади.

Ҳозирда Пучдемон Бельгияда қолмоқда.