16:03 / 04.11.2017
16622

Равшан Эрматов клублар ўртасидаги ЖЧда ишлайди

ФИФА рефериси Равшан Эрматов  бошчилигида ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси клублар ўртасидаги ЖЧда ишлайди. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, Эрматовга мусобақа давомида қанот ҳакамлари Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади.

Эслатиб ўтамиз, клублар ўртасидаги ЖЧ шу йилнинг 6-16 декабрь кунлари Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Дубай шаҳрида бўлиб ўтади.

ФИФА томонидан келган таклифга кўра, яна бошқа ҳакамларимиз ҳам халқаро учрашувлардан таклиф олган. Жумладан, 14 ноябрь куни Камбоджанинг Пномпень шаҳрида Осиё Кубоги-2019 саралашидан ўрин олган Камбоджа ва Иордания терма жамоалари ўртасида учрашув бўлиб ўтади. Мазкур ўйинни ФИФА рефериси Ильгиз Танташев бошқариб боради. Унга қанотларда Руслан Серазетдинов ва Андрей Цапенко ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам вазифасини Дмитрий Пислегин бажаради.

Шунингдек, 4-8 ноябрь кунлари Қатар давлатида бўлиб ўтадиган U-19 Осиё чемпионати саралаши «С» гуруҳидан ўрин олган  учрашувларда яна бир ФИФА рефериси Азиз Асимов қанот ҳаками Ҳусниддин Шодмонов билан биргаликда иш олиб боради.

4-8 ноябрь кунлари Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида ўтказиладиган U-19 Осиё чемпионати саралаши «I» гуруҳидан ўрин олган  учрашувларда эса ФИФА рефериси Шерзод Қосимов қанот ҳаками Тимур Гайнуллин билан ишлайди.

Top