Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Финляндиянинг АҚШдаги элчихонаси машҳур актёрни қидирувга берди
Америкалик машҳур актёр Мэтт Деймон Финляндиянинг АҚШдаги элчихонаси томондан “қидирувга” берилди. Элчихона ушбу ҳазиломуз эълонни ижтимоий тармоқларда жиддий ниятлар билан жойлаштирган. Финляндияликлар “Оскар” совриндори давлатларини мустақилликнинг 100 йиллиги билан табриклашини исташмоқда.

“Финляндияга зудлик билан ёрдамингиз керак: юзинчи Мустақиллик кунимизгача бир ойдан кўпроқ вақт қолди ва биз Мэтт Деймонни топишимиз керак! Биз учун бобоси Финляндиядан бўлган Мэттнинг табриги катта шараф бўларди”, деб айтилган элчихонанинг Facebook’даги саҳифасида.
Финляндиялик дипломатлар ушбу хабарни уларга ёрдам бера оладиган одамлар кўра олиши учун барча обуначиларидан репост қилишни илтимос қилишган.
Деймон ўз оиласи тарихини сўзлаб берганда, отасининг бобоси Нильс Паяри 20-аср бошида Финляндиядан АҚШга кўчиб ўтганини айтган. Унинг бобоси Жон эса АҚШда туғилган. Бобоси ўз фамилиясини америкаликлар учун одатий бўлган Пейж фамилиясига ўзгартирган. Актёрнинг тўлиқ исми-шарифи Мэттью Пейж Деймон каби янграйди.
Мавзуга оид
23:40 / 11.04.2026
АҚШ-Эрон музокаралари “боши берк кўча”га кириб қолди - ОАВ
12:48 / 11.04.2026
Учувчи Эрон тоғларида: «Трампни қутқариш» операцияси ҳақида
09:01 / 11.04.2026
АҚШдаги Ливан ва Исроил элчилари телефон орқали гаплашди
22:27 / 10.04.2026