Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия ҳукумати қўлга олинган шаҳзодаларнинг 800 млрд доллар маблағини мусодара қилади
Саудия Арабистони ҳукумати коррупцияда айбланиб, қўлга олинган шаҳзодалардан жами 800 миллиард долларлик активларни мусодара қилмоқчи. Бу ҳақда Wall Street Journal нашри хабар тарқатган.
Қайд этилишича, коррупцияга қарши кампания доирасида қирол Салмон ибн Абдулазиз фармони билан қироллик хонадони аъзоларидан ташқари, вазирлар, йирик амалдорлар ва бир қанча нуфузли бизнесменлар қўлга олинди. Айни вақтга келиб порахўрликда айбланаётганлар сони 60 нафарга етди. Улардан айримларининг банк ҳисоблари музлатилган.
Газета манбасининг қайд этишича, гумонланувчиларнинг активларининг аксар қисми мамлакат ташқарисида, шу туфайли бу активларни қайтариш қийин бўлади.
Бундан аввалроқ, қироллик хонадонининг 30 нафарга яқин аъзоси ва бошқа қўлга олинганлар 5 ноябрь куни Ар-Риёддаги беш юлдузли меҳмонхонага жойлаштирилгани маълум қилинганди. Қўлга олинганлар орасида дунёнинг энг бадавлат кишиларидан бири — бизнесмен ва Citigroup ҳаммуассиси шаҳзода ал-Волид ибн Талал ҳам бор.
Мавзуга оид
10:55 / 14.07.2026
БМТ ҳусийчилар ва Саудия ўртасидаги кескинликдан хавотир билдирди
09:23 / 14.07.2026
Яман ҳукумати Сано аэропортини бомбардимон қилди. Ҳусийлар Саудияга ракета отди
10:18 / 29.06.2026
Саудияда вертолёт қулади: 14 киши ҳалок бўлди
19:38 / 22.06.2026