Қирғизистон бош вазири мамлакатдаги "жуда қўрқинчли" ҳолат ҳақида гапирди
Қирғизистон бош вазири Сапар Исоқов мамлакат йўл хавфсизлигини мустаҳкамлаш соҳасидаги ислоҳотлар жуда секин кетаётганини тан олди ҳамда бу йўналишдаги ишларни мустаҳкамлаш ҳақидаги топшириқ берди. Бу ҳақда у вазирлар маҳкамасидаги йиғилиш давомида маълум қилган.
Қирғизистонда июль ойида мамлакат хавфсизлик кенгашининг йиғилиши ўтказилиб, унда йўл хавфсизлиги тизимини ислоҳ қилиш бўйича чора-тадбирлар мажмуаси тилга олинганди.
Жума куни эса Исоқов вазирлар маҳкамасининг фавқулодда мажлисини ўтказди. У йўл-транспорт ҳодисалари ҳақида огоҳлантириш бўйича бўлиб ўтди, ҳамда бош вазир мамлакатда ЙТҲ сонини “жуда қўрқинчли” кўриниш олгани ҳақида маълум қилди. Шу сабабдан Исоқов бир ярим йил аввал ташкил этилган патруль милицияси бошқармасини тугатиш ҳамда унинг ўрнида йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича бош бошқармани ташкил этиш ҳақида айтиб ўтди.
"Бу босқичма-босқич жараён бўлиб, у йўл хавфсизлиги тизимини мустаҳкамлашга қаратилган. Шунингдек, биз ушбу маҳкамада бошқарув тизимини ҳам ўзгартирамиз", - деди Исоқов.
Бош вазир йиғилиш чоғида мамлакат хавфсизлик кенгашининг июлдаги мажлиси вақтида қабул қилинган режанинг бажарилишини текширди. Режада ҳаммаси бўлиб 103 банд бўлиб, ўз ичига 148 та тадбирни қамраб олади – улар йўл ҳаракати хавфсизлигини оширишга йўналтирилган. "Режани амалга ошириш жуда секин кетмоқда. Барча тадбирлар ўз муддатида бажарилиши лозим, режани бажармаслик учун жиддий чоралар қўлланилади. Алоҳида эътибор жараёнларни автоматлаштириш, ходимларни ишга олиш, “Ақлли шаҳар” лойиҳаси, ахборот тадбирларига қаратилади", - дея айтиб ўтди у.
Расмий маълумотларга кўра, Қирғизистонда ноябрнинг фақатгина биринчи ҳафтасида 208 та ЙТҲ юз бериб, уларда 42 инсон ҳалок бўлди ва 300 дан ортиқ киши жароҳат олди.
Мавзуга оид
17:30 / 14.11.2024
Қирғизистон Иссиқкўлни сақлаб қолиш учун қўшниларга камроқ сув бериши мумкин
22:01 / 12.11.2024
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024