Жаҳон | 16:45 / 14.11.2017
17022
1 дақиқада ўқилади
Медведев: «АҚШ билан муносабатлар кун сайин ёмонлашмоқда»
Россия бош вазири Дмитрий Медведев Москва ҳамда Вашингтон ўртасидаги муносабатлар даражасига изоҳ берди.
«Алоқалар, қандайдир масалаларни муҳокама қилиш имконияти борлигига қарамай, ўзаро муносабатларимиз кун сайин таназзулга юз тутаётгани жуда ёмон», - дея Медведевнинг сўзларини келтиради «Интерфакс».
Унинг сўзларига кўра, Россия-АҚШ муносабатлари сўнгги ўн йилликдаги энг паст нуқтада турибди.
Аввалроқ АҚШ Марказий разведка бошқармаси собиқ директори Жон Бреннан Трамп Путин томонидан қўрқитилган бўлиши мумкинлигини маълум қилганди.
Мавзуга оид
10:20
Ўзбекистон АҚШга ҳар ҳафта 3-4 тонна узум экспорт қилишни режалаштирмоқда
20:20 / 14.10.2024
АҚШдаги ядровий объектлар ва авиабазалар устидан сирли дронлар учиб ўтишни бошлади
16:10 / 14.10.2024
АҚШ РФ ва ХХРни ASEAN давлатлари баёнотини блоклашда айблади
10:09 / 14.10.2024