Ўзбекистон | 18:30 / 14.11.2017
44881
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон вилоятларида бензин инқирози (видео)

Бензин таъминоти масаласида Тошкент шаҳри ва унинг атроф ҳудудларида муаммога дуч келмайсиз. Бироқ, пойтахтдан 50 ёки 100 километр узоқлашсангиз ёқилғи қуйиш шохобчалари ёки ёпиқ, ёки “бензин йўқ”, деб ёзиб қўйилган. Бу кўпчилик ҳайдовчиларнинг эътирозига сабаб бўлмоқда. “Ўзбекистон24” телеканалининг АЁҚШлардаги ёқилғи етишмовчилиги муаммолари кўтарилган лавҳасида шу ҳақда сўз юритилди.

Вазиятдан хабардорларнинг маълумотига кўра, баъзи ҳудудлардаги АЁҚШларга ёқилғи бир ойда икки маротаба етказиб берилмоқда. Натижада ўткир тақчиллик юзага келмоқда.
 
Шу сабабдан, ҳудуддан келиб чиққан ҳолда чайқовчилик йўли билан сотиш ҳолатлари юзага келмоқда. Аи-80 ёқилғисининг "қўлдаги" нархи 4000 мингдан 5500 сўмгача баҳоланмоқда. Масалан, Бухорода чайқовчилар бензинни бир литри учун 5000-5500 сўмдан сотишмоқда.

Маълумот учун, бугунги кунда республика бўйлаб бензиннинг 1 литри қуйидаги нархларда сотилиши белгилаб қўйилган: АИ-80 – 2800, АИ-91 – 3000 ва АИ-95 – 3300 сўм. 

“Мана, Асака заводида ишлаб чиқарилаётган автомашиналарни сотишда шапкавозликка чек қўйилди, энди эса бензин сотилишидаги шапкавозликни йўқотиш вақти ҳам етган кўринади”, - дейилади лавҳада. 

Мавзуга оид