Жаҳон | 08:36 / 22.11.2017
21450
1 дақиқада ўқилади

«ЛХР» раҳбари Россияга қочиб кетгани маълум қилинди

Фото: РИА «Новости»

Украина Ички ишлар вазирлигининг коммуникациялар департаменти раҳбари Артём Шевченконинг фейсбукдаги ўз саҳифасида маълум қилишича, «Луганск халқ республикаси» (ЛХР) раҳбари Россияга кетиб қолган.

«Менинг манбаларим берган маълумотларга кўра... Игорь «Қизилкўз» Плотницкий Россияга қочиб кетган», - дея ёзди Шевченко.

Аввалроқ Кремль «ЛХР»да «маълум кучлар» қўллаб-қувватланаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Плотницкий эса Луганск марказида қуролланган кишиларнинг пайдо бўлишига изоҳ бериб, бу «ЛХР» ИИВ раҳбари Игорь Корнетни лавозимидан четлаштириш бўйича «кадрлар алмашинуви»нинг давоми эканини айтди.

Мавзуга оид