Кечаги голлар шоуси ҳам вазиятни ўзгартирмайди, «Реал»нинг Ла Лигадаги навбатдаги мавсумни жуда ёмон бошлагани – факт. Буни асослайдиган бир нечта қўшимча статистик кўрсаткичларга Eurosport ўз эътиборини қаратди.

Зайнидин Зидан

  • 12 турдан кейин мадридликлик 24 очко жамғаришган – ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6тага камроқ. Ўшанда «Реал» «Барселона»ни 4 очко ортда қолдираётганди, энди эса, 10 очко орқада бормоқда. Ҳатто «Валенсия» ҳам 6 очкога илгарилаб кетган.
  • «Реал»нинг ушбу мавсумдаги энг узун давом этган ғалабали серияси – 5 ўйин. 8 августдан 23 августгача. Бу ўйинлар ичида Европа ва Испания суперкубокларидаги «МЮ» ва «Барселона»га қарши учрашувлар, шунингдек, «Бернабеу» кубоги учун «Фиорентина»га қарши кечган баҳс ҳам бор. Яъни, бу ғалабаларнинг Испания чемпионатидаги аҳволга алоқаси кўп эмас.
  • «Атлетико»га қарши ўйиндаги 0:0 - «Реал»нинг Ла Лигадаги сўнгги 81 учрашувидаги биринчи шундай ҳисоб. 2015 йилнинг сентябрида жамоа «Малага» билан голсиз дурангга имзо чекканди.
  • Зиданнинг мураббийлик фаолиятида «Реал» илк маротаба сафар ўйинида гол ура олмади.
  • 12 турнинг 2-бўлимларида «Реал» бирорта ҳам очко ололмади, яъни жамоа иккинчи бўлимларда 1-бўлимдаги қониқарсиз ҳисобни ҳисобни ижобий томонга ўзгартира олмади.  

Криштиану Роналду

  • Роналду 8 ўйинда атиги 1 гол урди холос. Бу темпда давом этса, мавсум охирида унинг урган голлари 4та бўларкан. Таққослаш учун, ўтган мавсумнинг 12-туридан сўнг португалиялик ҳужумчи ҳисобида 8 гол бор эди. Тўғри, у ўтган мавсумда дисквалификация ўтамаганди, лекин Евро-2016 даги жароҳат туфайли, тикланиш жараёнида бўлганди.
  • Роналду бу мавсумда бирор марта ҳам тўпни рақибидан олиб қўймади ёки эгаллаб олмади. Лигада бундай ўйинчилар сони 6 нафар холос. Улардан 4 нафари дарвозабонлардир. Криштиану ҳимояланишни буткул эсдан чиқарганга ўхшайди. 
  • Лигада фақат Месси (72) рақиб дарвозасига Роналду (55) дан кўра кўпроқ зарба йўллаган. Месси ҳисобида 12 гол бор. 

Карим Бензема

  • Бензема ҳисобида ҳам атиги 1 гол бор. У 14 октябрь куни «Хетафе» дарвозасини ишғол қилганди. Роналдунинг голи ҳам ўша ўйинга тўғри келади.