Ўзбекистон | 16:30 / 22.11.2017
7944
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳамкорлигида дори-дармонлар ишлаб чиқарилади

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг  Корея Республикасига ташрифи доирасида Ўзбекистонда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги тизимида Ўзбекистон-Жанубий Корея ҳамкорлиги кўринишида юқори натижали дори-дармонларни ишлаб чиқаришга келишилди. Шартномалар доирасида Ўзбекистонга бу йўналишда 25 млн. АҚШ доллари миқдоридаги маблағ тўғридан-тўғри инвестиция қилинади.  

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, «Dalim BioTech», «Yuhan Corporation» ва «Erae» каби йирик компаниялар билан битимлар тузилган. Томонлар инвестицион лойиҳаларнинг тезкор амалга оширилиши бўйича келишувга эришди.

Ўзбекистон Республикасида яратилган 7 та янги, эркин фармацевтик зоналарга алоҳида эътибор қаратилди. Корея Республикаси компаниялари Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни эътироф этиб, Ўзбекистон билан ҳамкорликни янги босқичда давом эттириш ва инвестиция маблағларини кўпайтириш борасида аниқ хулосага келганликларини айтиб ўтишди.​

Алишер Рузиохунов
Тайёрлаган Алишер Рузиохунов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид