Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, давлат даромадига ўтказилган ва берилган бойликларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги томонидан «Фонон» давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонасига сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори эълон қилинди.

Ҳужжат билан қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, давлат даромадига ўтказилган ва берилган бойликларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлиги томонидан «Фонон» давлат илмий-ишлаб чиқариш корхонасига сотиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги Қимматбаҳо металлар агентлигига моддий-техник базани таъминлаш, шунингдек, бойликларни сақлаш, ташиш, сотиш ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигидан экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш мақсадида сотилган бойликлар қийматининг 2 фоизини махсус ҳисоб рақамига йўналтиришга рухсат берилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олиб қўйилган ва давлат даромадига ўтказилган бойликлардан самарали фойдаланилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 5 июндаги 156-сон қарорининг 1-ва 2- бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.

Низомга кўра, қимматбаҳо металлар деганда - олтин, кумуш, платина ҳамда ҳар қандай тур ва ҳолатдаги, шу жумладан хомашё, қотишмалар, заргарлик буюмлари ва бошқа буюмлардаги, ишлаб чиқариш парчалари ва чиқиндиларидаги платина гуруҳига оид (палладий, иридий, родий, рутений, осмий) металлар; 

қимматбаҳо тошлар - табиий олмослар, бриллиантлар, лаъллар, зумрадлар, сапфирлар ва александритлар; 

ярим қимматбаҳо тошлар - цирконий, фианит, оникс (ақиқнинг тарам-тарам тури), коралл (маржой), аквамарин, яшма, сунъий ёқут, опал, қаҳрабо, ёқут, турмалин, аметист, бериллар гуруҳи, малахит, топаз, нефрит, танзанит, агат, феруза, гематит, кон биллури, кварц, ложувард, хризопраз; 

бойликлар - қимматбаҳо металлар, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошлар ҳамда табиий марваридлар тушунилади. 

Бойликларни (археологик ва музей буюмлари ёки музей коллекциялари ҳамда бошқа маданий қийматга эга бўлган бойликлардан ташқари) «Фонон» ДИИЧКга сотиш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича шартнома асосида, тўловни тўлиқ олдиндан тўлаш шартларида миллий валюта (сўм)да қуйидаги тартибда амалга оширилади: