Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда янги президент Сооронбай Жээнбеков лавозимига киришди
Фото: РИА «Новости»
Қирғизистоннинг янги сайланган президенти Сооронбай Жээнбеков қасамёд қабул қилди ва расман мамлакат президенти лавозимини бажаришга киришди. У республиканинг бешинчи президенти бўлди.
Қирғизистон президентлик сайлови 15 октябрда бўлиб ўтган эди. Собиқ бош вазир Жээнбеков ҳукмрон Социал-демократик партиядан номзодини илгари сурган, овоз бериш жараёнида бевосита иштирок этган 56 фоиз сайловчининг 54 фоизидан ортиғи уни қўллаб-қувватлаган эди.
Тантанали маросим Бишкек яқинидаги "Ала-Арча" давлат қароргоҳида бўлиб ўтмоқда. Унда 450 фахрли меҳмон иштирок этаяпти.
Жээнбеков, конституцияга қўлини қўяр экан, тантанали равишда "давлат раҳбари ваколатларини адолат билан адо этишликка, инсон ва фуқаро ҳуқуқларини муҳофаза қилишга, конституцияга қатъий амал қилишга, халқ бирлиги, давлат яхлитлиги ва хавфсизлигини ҳимоя қилишга" қасамёд қилди.
Шундан сўнг, МСК раҳбари Нуржан Шайлдабекова унга президентлик гувоҳномаси, кўкрак нишони ва президент штандартини тақдим этди.
Қирғизистон президенти, мамлакат қонунчилигига кўра, 6 йил муддатга умрида бир марта сайланади.
Мавзуга оид
10:36
Қамчибек Ташиевнинг икки нафар собиқ ўринбосари ҳибсга олинди
18:59 / 02.04.2026
Қирғизистонда Россия қирувчи самолётларининг машғулотлари тўхтатилди
21:08 / 01.04.2026
Қирғизистонда Қамчибек Ташиевнинг укаси коррупцияда гумон қилиниб қўлга олинди
18:20 / 30.03.2026