Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жээнбеков энг асосий эътиборни нимага қаратишини айтди
Қирғизистон янги президенти сиёсатидаги устувор йўналиш – коррупция билан кураш бўлади. Бу ҳақда Сооронбай Жээнбеков бугун инаугурация маросимида қасамёд келтирганидан сўнг сўзлаган нутқида маълум қилди.
Президент коррупция билан кураш олиб бориш ҳамда суд тизими ишининг шаффофлигини таъминлашга ваъда берди.
«Биз судлар инфратузилмасини янада яхшилашимиз ҳамда адлиянинг рақамли тизимини жорий этишимиз керак, шунда судьялар масъулияти ва шаффофлиги ҳам бўлади», - дея айтиб ўтди Сооронбай Жээнбеков.
Унинг қўшимча қилишича, Қирғизистон ижтимоий йўналтирилган давлат йўлидан четлашмайди.
Президент ташқи сиёсатда минтақавий ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни давом эттириш ниятида. Давлат раҳбари Россия билан стратегик шерикликни ҳам давом эттириш муҳимлигини алоҳида таъкидлаб ўтган.
«Европа иттифоқи давлатлари, Япония, Корея, Ҳиндистон, Мўғулистон, Хитой, Туркия ва АҚШ билан ҳамкорликни янада кучайтирамиз», - дея қайд этиб ўтди президент.
Мавзуга оид
21:06 / 07.07.2026
Қирғизистонда учиш чоғида самолётнинг шассиси синди
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
22:31 / 02.07.2026
Қамчибек Ташиев 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Аммо, жазо енгилроғига алмаштирилди
17:41 / 02.07.2026