Марказий банк, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитасининг қарори (2017 йил 22 ноябрь) билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд хорижий валютани қабул қилиш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Norma.uz хабар бермоқда.
Ҳужжат Президентнинг 2.09.2017 йилдаги ПФ-5177-сон “Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони ижроси юзасидан қабул қилинди.
Низом билан Ўзбекистон ҳудудида хорижий валютада ҳисоб-китоблар ва тўловларни амалга ошириш пайтида нақд хорижий валютани қабул қилишнинг янгиланган тартиби белгиланди.
Эндиликда нақд хорижий валютани қуйидаги ҳолатларда:
• авиакомпаниялар ва уларнинг агентлари томонидан сотиладиган авиачипталар;
• божхона йиғимлари;
• хорижий ҳамкорларнинг Ўзбекистон фуқаролари томонидан маҳаллий туристик операторлар орқали кўрсатиладиган туристик хизматлар;
• кичик бизнес корхоналари томонидан ўзи ишлаб чиқарган экспорт қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар);
• экспедитор, ташувчи ва киракаш (фрахтчи) томонидан жисмоний шахсларга олиб чиқиладиган ёки олиб кириладиган юк транзити, ташилиши билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш пайтида ташиш ва чартер (фрахт);
• хорижий валютадаги банк операциялари бўйича воситачилик ҳақини тўлашда;
• меҳмонхоналарда ва бошқа жойлаштириш жойларида хорижий фуқароларга ҳамда республикада доимий турар жойига эга бўлмаган, фуқаролиги бўлмаган шахсларга, жойлаштириш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун тўловга қабул қилишга йўл қўйилмайди.
Қуйидаги операцияларни илгаригидек хорижий валютада амалга оширишга йўл қўйилади:
• кредитлар бўйича муддатли ва кечиктирилган қарзларни ҳамда улар бўйича хорижий валютадаги фоизларни сўндириш;
• юридик шахсларнинг устав фондига бадал тўлашда;
• банкларда омонатларга пул маблағларини киритишда;
• хайрия мақсадларида амалга ошириладиган пул маблағларини киритишда;
• суғурталаш ва қайта суғурталаш шартномалари бўйича қарзларни сўндиришда;















