Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон шаҳри ҳокими жавобгарликка тортилиши мумкин. Бош прокуратура расмий хабар берди
Андижон шаҳри ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев шаҳардаги таълим муассасаларини ножўя сўзлар билан ҳақоратлагани учун жавобгарликка тортилиши мумкин.
«Андижон шаҳар ҳокими, халқ депутатлари Андижон шаҳар Кенгаши раиси Д.Раҳматуллаев жорий йилнинг 16 октябрь куни шаҳардаги қатор таълим муассасаларининг раҳбарларини ножўя сўзлар билан ҳақорат қилганлиги ҳолати юзасидан Андижон вилоят прокуратураси томонидан текшириш ўтказилмоқда.
Д.Раҳматуллаевнинг ҳаракатларида суд тартибида кўриб чиқилиши лозим бўлган маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари бўлганлигини инобатга олган ҳолда, Андижон вилоят прокуратураси томонидан халқ депутатлари Кенгашига Д.Раҳматуллаевни жавобгарликка тортишга розилик олиш тўғрисида тақдимнома киритилган», дейилган Бош прокуратура сайтида берилган хабарда.
Айни вақтда мазкур тақдимнома Кенгаши томонидан кўриб чиқилмоқда.
Мавзуга оид. Яна директорлар ҳақоратланди. Бу сафар Андижон
Бундан аввалроқ Kun.uz манбаси Андижон вилоят прокуратураси Дилмурод Раҳматуллаев иши бўйича тергов ишини бошлагани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
19:01 / 10.05.2026
Андижонда “Ласетти” зовурга тушиб кетди
21:51 / 08.05.2026
Андижонда микроавтобусда 58 нафар болани ташиётган ҳайдовчи аниқланди
09:26 / 01.05.2026
Андижонда ер савдосида гумонланган ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла раиси қўлга олинди
17:00 / 28.04.2026