Emporis Skyscraper Award танлови доирасида 2016 йилнинг энг чиройли осмонўпар биноларини танланди. Ғолиблар лойиҳанинг расмий сайтида эълон қилинди. Биринчи ўринни Нью-Йоркдаги VIA 57 West биноси эгаллади.
Бу соҳадаги мукофот ҳар йили нафақат ёрқин дизайни, шунингдек ўйланган функционаллиги билан чуқур таассурот қолдирувчи биноларга берилади. Бундай биноларнинг баландлиги 100 метрдан ошиқ бўлиши ҳам муҳим шарт.

1. VIA 57 West, Нью-Йорк, АҚШ

2. Torre Reforma, Мехико, Мексика

3. Oasia Hotel Downtown, Сингапур

4. МахаНакхон, Бангкок, Таиланд

5. Эльба филармонияси, Ҳамбург, Германия



















