Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон президенти Ўзбекистон билан ҳамкорлик бўйича қонунни имзолади
Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков «Қирғизистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ҳукуматлари ўртасида тузилган Солиқ қонунчилигига риоя қилиш масалалари бўйича ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам тўғрисидаги битимни ратификация қилиш ҳақидаги» қонунни имзолади. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси президенти матбуот хизмати хабар берган.
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги бу ҳужжат шу йилнинг 5 сентябрида Ўзбекистон президентининг Қирғизистонга ташрифи вақтида, Бишкек шаҳрида тузилганди.
Қонун Жўқорғу Кенеш томонидан 2017 йилнинг 7 декабрь куни қабул қилинди.
Келишув алоқаларни мустаҳкамлаш, мувофиқликдаги фаолиятни таъминлаш, солиқ соҳасидаги қонун бузилиш ҳолатлари тўғрисида огоҳлантириш, шунингдек, солиқ масалаларида ўзаро ёрдам кўрсатишни назарда тутади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон билан ҳамкорлик ҳақидаги ушбу келишувни ноябрь ойида маъқуллаганди.
Мавзуга оид
19:00 / 11.02.2022
Қирғизистон собиқ президенти Жээнбековнинг қудаси ҳибсга олинди
21:10 / 12.08.2021
Сооронбай Жээнбеков миллий хавфсизлик қўмитаси томонидан сўроқ қилинди
21:19 / 07.07.2021
Жисмоний шахслар ЯТТ сифатида таксичилик қилганда қанча солиқ тўлайди?
10:06 / 02.07.2021