Қозоғистонлик кончилар ҳиндистонлик олигарх билан учрашувни талаб қилишмоқда
"Арселор Миттал Темиртау" корхонасининг норозилик акциясини ўтказаётган кончилари сони 12 декабрь куни 684 кишига етди. Улар ер остида қолишмоқда ва тепага чиқишдан бош тортишмоқда.
"Ҳозирда саккизта кон, 684 киши норозилик акциясини ўтказмоқда", - дея хабар берди Қозоғистон меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазири Тамара Дуйсенова.
Кончилар иш ҳақини икки баробарга ошириш ва 50 ёшда пенсияга чиқиш, шунингдек, касаллик вақтидаги тўловни тўла ҳажмда амалга ошириш ва шаҳардаги ижтимоий инфратузилмани яхшилашни талаб қилишмоқда. Уларнинг фикрича, шаҳарда ҳозирда фақат “пивахоналар ва супермаркетлар” бор.
Шунингдек, улар кон эгаси, ҳиндистонлик миллиардер Лакшми Миттал билан учрашув ташкиллаштирилишини талаб қилишмоқда. "У банд одам, буни тушунамиз, бироқ алоқа воситалари бор-ку, ҳозир XXI аср. У буни алоқа воситалари ёрдамида ҳам қилиши мумкин. Скайп, онлайн телевидение бор. Маълум бир одамни танлаш керак – у савол беради, Миттал уларнинг барига жавоб қайтаради, шунинг ўзи, холос", - дея айтишган улар.
Кончилар ҳар бир кондан ўз вакилларини компания ходимлари билан музокаралар ўтказиш учун юборишган. "Катта ташаббус гуруҳи ишламоқда: ишчиларнинг 32 вакили иш берувчи билан музокаралар ўтказмоқда", - дея тасдиқлаган вазир.
Норозилик акциясида иштирок этаётган кончиларнинг ҳамкасблари конда бўлганлар билан музокаралар олиб боришди. "Кондаги йигитларнинг айтишича, улар қарор қабул қилинмагунга қадар чиқишмайди", - дея тушунтирган улар. Норозилик акциясини ўтказаётганлар учун конга сув ва овқат туширилмоқда, бироқ улар у ерда яна қанча қолишлари – ҳозирча номаълум.
Мавзуга оид
15:25 / 14.11.2024
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан мингдан ортиқ ўлик тюленлар топилди
21:23 / 13.11.2024
Дунёдаги зарарли чиқиндиларнинг бор-йўғи 1 фоизи Марказий Осиё мамлакатларига тўғри келади – Тўқаев
15:30 / 13.11.2024
Қозоғистонга йўлбарслар қайтарилмоқда. Улар бундан 70 йил аввал йўқолиб кетганди
09:40 / 12.11.2024