Жаҳон | 00:46 / 13.12.2017
9453
2 дақиқада ўқилади

Трамп 2018 йил учун АҚШ мудофаа бюджетини имзолади

Фото: Carlos Barria / Reuters

АҚШ президенти Дональд Трамп АҚШнинг 2018 йил учун мудофаа бюджетини имзолади. Кейинги йил ҳарбий мақсадлар учун деярли 700 млрд доллар сарфлаш кўзда тутилган. Аввалроқ ҳужжат конгресснинг икки палатаси томондан маъқулланганди.

Пентагоннинг базавий бюджети 626 млрд долларни ташкил қилади, яна 66 млрд доллар АҚШнинг хориждаги операцияларини қўллаб-қувватлашга сарфланади. 

Жумладан, “Россияни босиб туриш”га қаратилган АҚШнинг Европадаги иттифоқдошлари ва НАТОга аъзо давлатларни қўллаб-қувватлаш ташаббуси бўйича 4,6 млрд доллар кўзда тутилган. Бу қийматдан 100 млн доллари Болтиқ давлатларининг мудофаа қобилиятини оширишга сарфланиши мумкин.

Қонун лойиҳаси Россия мудофаа вазирлиги билан ҳамкорлик қилишга тақиқлов муддатини узайтиради ва Трамп зиммасига Россия билан Суриядаги вазият бўйича ҳар қандай келишув бўйича конгрессга ҳисобот бериш мажбуриятини юклайди.

Украинага ҳарбий ёрдам учун 350 млн доллар ажратиш таклиф қилинмоқда. АҚШ ракеталарга қарши мудофаа тизимига 4,4 млрд доллар сарфлайди. Ҳужжатда ҳарбийлар иш ҳақлари оширилиши ҳам кўзда тутилган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид