Ўзбекистон | 12:05 / 13.12.2017
8166
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Украина ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво қатнови тикланиши мумкин

Ўзбекистон ва Украина Киев ҳамда Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво қатновини тиклаш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси Юрий Савченко Facebook’даги ўз саҳифасида хабар берди.

Элчининг таъкидлашича, Тошкентда 12 декабрь куни Украина давлат авиация хизмати ва Ўзбекистон Дававианазорат вакилларининг ўзаро учрашуви бўлиб ўтган. Учрашувда Украина Халқаро авиайўналишлари ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК вакиллари ҳам иштирок этган.

Дипломатик идора раҳбарининг сўзларига кўра, томонлар бу йўналишдаги ишларни давом эттиради.

Мавзуга оид