13 декабрь оқшомида Германия чемпионатида 16-тур учрашувлари давом эттирилди.

«Бавария» «Кёльн» устидан кичик ғалабага эришди. Мюнхендаги «Альянц-Арена» стадионида кечган учрашув майдон эгаларининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Биринчи бўлимда Роберт Левандовски Томас Мюллернинг пасидан кейин дарвозани ишғол қилди ва шу гол ўйинда ягоналигини сақлаб қолди.

«Ҳоффенҳайм» бу турда «Штутгарт» устидан ғалабага эришди. Зинсҳаймдаги «Райн-Некар-Арена» стадионида кечган учрашувда ҳам мезбон жамоанинг кичик ҳисобдаги ғалабаси қайд этилди - 1:0.

Ўйиннинг 81-дақиқасида Марк Ут Павел Кадержабек пасини голга айлантирди. «Штутгарт» чемпионатда қаторасига учинчи учрашувда мағлуб бўлди.

«Ҳоффенҳайм» эндиликда очколари сонини 26тага етказган ва Бундеслига турнир жадвалида учинчи ўринга кўтарилган. «Штутгарт» 17 очкоси билан 14-поғонада жойлашган.

Тур доирасидаги яна бир учрашувда «Ҳерта» Саломон Калунинг дубли ва Жордан Торунариганинг бир голи эвазига «Ҳанновер»ни мағлуб этди (3:1). Меҳмонлар сафида ягона голга Ихлас Бебу муаллифлик қилди.

«Шальке-04» бу турда «Аугсбург»ни қабул қилди ва 3:2 ҳисобидаги ғалабага эришди.

Аввалига «Шальке» 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олганди, кейин рақиб ҳисобни тенглаштиришга эришди, аммо ўйин охирида урилган яна бир гол мезбонларга ғалаба келтирди. Ғолибларнинг голлари Франко Ди Санто, Гвидо Бургшталлер ва Даниэль Калиджиури томонидан урилди, «Аугсбург» учун урилган голларга Франсиско Каюби ва Михаэль Грегорич муаллиф бўлишди.

Яна бир ўйинда «Байер» «Вердер»дан устун келди - 1:0.

Германия чемпионати
16-тур
Бавария – Кёльн 1:0 (0:0, 1:0)
Гол: 1:0 – 60 Левандовски.
Бавария – Штарке, Рафинья, Боатенг, Зюле, Алаба, Толиссо (Хамес, 46), Руди, Видаль (Коман, 46), Мюллер, Левандовски, Рибери (Киммих, 76).
Кёльн – Хорн, Соренсен, Хорхе Мере, Хайнц, Ольковски, Озджан, Леманн (Клеменс, 84), Хорн (Кусич, 76), Йойич, Клюнтер, Хандверкер (Фюрлих, 66).

Ҳоффенҳайм-1899 – Штутгарт 1:0