Жаҳон | 11:39 / 14.12.2017
19612
2 дақиқада ўқилади

Саакашвили: «Бош вазир бўлишни хоҳлайман»

Фото: РИА "Новости"

“Янги кучлар рухи” партияси етакчиси Михаил Саакашвилининг сўзларига кўра, унда бош вазир лавозимида мамлакатда муваффақиятли ислоҳотларни амалга ошириш бўйича аниқ режа бор.

Грузия собиқ президенти ва Одесса области собиқ губернатори Михаил Саакашвилининг айтишича, Украина ҳукуматига раҳбарлик қилишга қарши эмас. "Янги кучлар ҳаракати" партияси етакчисининг Украинадаги қатор ОАВга хабар беришича, унда бош вазир лавозимини эгаллаб туриб, Украинада 70 кун ичида муваффақиятли ислоҳотларни амалга ошириш мумкинлигини исботлаб берувчи махсус ишлаб чиқилган стратегия бор. Шу билан бирга, сиёсатчининг режасидан давлат аппарати ходимларини учдан икки қисмга камайтириш бўйича аниқ таклифлар ҳам жой олган. Саакашвили бош вазир лавозимини тарк этганидан сўнг эса Одесса мэри лавозимни эгаллашни хоҳламоқда.

- Агарда мен муваффақиятли бош вазир бўлсам, кейин Одессага бориб, шу ернинг мэри ҳам бўлмоқчиман. Мен ҳазиллашаётганим йўқ, бу ҳақиқат. Мен Одессани ривожлантиришни жуда истайман, - дея таъкидлаб ўтди Саакашвили.

Эслатиб ўтамиз, Украина ҳукумати Михаил Саакашвилини жиноий ташкилотлар иштирокчиларига кўмак кўрсатиш ва жиноятларни яширишда айбламоқда, бироқ Киевнинг Печерск туман суди уни ҳибсга олишдан бош тортди ва озодликка чиқарди. “Янги кучлар ҳаракати” партияси етакчиси Украинадаги “тизимни ўзгартириш” мақсадида ҳукумат билан кураш олиб боришга ваъда берди.

Мавзуга оид