Технология | 18:31 / 15.12.2017
15954
2 дақиқада ўқилади

АҚШ ядро қуроли синовлари видеосидан махфий мақомини олди (видео)

Лоуренс номидаги Ливермор миллий федерал лабораторияси (LLNL) тадқиқотчилари гуруҳи "Ютуб"даги расмий саҳифасида атмосферада ядро портлашининг 62 та видеосини эълон қилди. Олимларнинг мақсади АҚШда амалга оширилган ядро синовларидан катта қисмини эълон қилишдир – бу маълумотлар, экспертларнинг фикрича, келажакда шаҳарлар ҳамда ҳаётий муҳим объектларга ядро зарбаси берилиши оқибатларини ҳисоблаб чиқишда қўл келади.

Экспертларнинг таъкидлашича, ҳали қилинадиган ишлар кўп – АҚШда фақатгина 1945 йилдан 1962 йилгача 210 та атмосфера ядро портлаши амалга оширилган. Бу синовлар бўйича видеоматериалларнинг умумий миқдори тўққиз минг фильмдан ортиқни ташкил этади – улардан ҳар бирини кўриб чиқиш лозим ва дастурий таъминот ёрдамида қайта ишлаш даркор.

Лаборатория архивидаги энг “ҳайратланарли” файллардан бири “Доминик” лойиҳаси доирасидаги 105 та ядро портлашидан иборат бўлган сериядир. Ушбу лойиҳа АҚШ ҳудудида ядро қуролини энг оммавий ва интенсив синовларига тегишли.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид