15 декабрь куни Ўзбекистон делегацияси Москва шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Иқтисодий кенгашининг 76-йиғилишида иштирок этади. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати шу ҳақида хабар берди.
Манбага кўра, Бош вазир ўринбосари, Молия вазири Жамшид Қўчқоров Ўзбекистон делегациясига раҳбарлик қилади.
Кенгаш йиғилиши вақтида МДҲ мамлакатлари иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини, шу жумладан кун тартибига киритилган Ҳамдўстликка аъзо мамлакатлар Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг кейинги йиғилишини муҳокама қилишади.















