Бирлашган Араб Амирликларида клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди.

Финалда Бразилиянинг «Гремио» клуби «Реал Мадрид» билан беллашди. Ўйин испанияликларнинг катта устунлиги остида ўтди ва 53-дақиқада Криштиану Роналду томонидан урилган гол уларга ғалаба қозониш учун етарли бўлди.

Натижада, «Реал» ўз тарихида 6-марта клублар ўртасида жаҳон чемпиони бўлди (1960, 1998, 2002, 2014, 2016, 2017).

КЖЧ-2017. Финал 
Реал (Мадрид, Испания) – Гремио (Бразилия) - 1:0 
16 декабрь, «Шайх Зайд Спортс Сити» 
Гол: 1:0 – 53 Роналду. 
Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль, Рамос, Модрич, Каземиро, Иско (Васкес, 73), Кроос, Роналду, Бензема (Бэйл, 80).
Гремио – Гроэ, Каннеманн, Жеромел, Кортес, Жаилсон, Рамиро (Эвертон, 71), Мишел (Майкон, 84), Фернандиньо, Эдилсон, Луан, Барриос (Жаэл, 63).
Огоҳлантириш: Каземиро (27).