Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Jizzakh Petroleum АЁҚШ тармоқлари импорт бўйича олиб кириладиган бензинни сотади
«Ўзбекнефтегаз» акциядорлик компанияси иштирокида таъсис этилган Jizzakh Petroleum қўшма корхонаси импорт бўйича олиб кириладиган ҳамда Европа сифат ва стандартларига тўлиқ жавоб берадиган Аи-92, Аи-93, Аи-95 ва Аи-98 маркадаги автобензин ҳамда дизел ёқилғисини эркин нархларда ихтисослашган автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи орқали сотмоқда.
«Ўзбекнефтегаз» ахборот хизматининг хабар беришича, қўшма корхона томонидан Аи-92, Аи-93, Аи-95, Аи-98 маркадаги бензин ва дизель ёқилғисини сотиш механизми АЁҚШ тармоқларидан фойдаланган ҳолда ҳамда тўғридан-тўғри олди-сотди шартномалари ёки биржа савдолари орқали эркин тижорат нархларида сотишни ўз ичига олади.
Таъкидланишича, нефт маҳсулотлари бозоридаги истеъмолчилар учун таклиф этилаётган янги турдаги маҳсулот жаҳон сифат стандартларига тўлиқ жавоб беради. Яқин кунларда АЁҚШларда импорт бўйича олиб кирилаётган этилланмаган АИ-95 ва АИ-98 бензин ёқилғиси ҳамда 3 экологик тоифадаги Евро дизель ёқилғиси сотилиши кўзда тутилмоқда.
Ушбу тадбир аҳолига истеъмол хизматлари кўрсатишни янада яхшилашга қаратилгани ҳамда Ўзбекистонда нефт ва газ секторининг жадал ривожланаётганлигини намойиш этиши айтилади.
Эслатиб ўтамиз, апрель охирларида Жиззах вилоятида қиймати 2,2 млрд доллар бўлган янги нефтни қайта ишловчи мажмуа қурилиши бошланди. Қурилишни 2021 йилга қадар тугатиш режалаштирилмоқда.
Заводни Jizzakh Petroleum ҳамда Gas Project Development Central Asia (Gazprom International’нинг тузилмаси, 40 фоиз) бошқаради. «Газпромбанк» гуруҳи томонидан назорат қилинувчи Enter Engineering компанияси бош пудратчи бўлади.
Мавзуга оид
20:14 / 18.04.2026
Ёқилғи харажатига 3 фоизгача комиссия миняпти. Фарғонадан репортаж
23:08 / 09.04.2026
“Вақт йўқотяпмиз” — ҳайдовчилар заправкаларда нақд тўловнинг тўхтатилгани ҳақида
09:04 / 03.04.2026
Россия бензин экспортини июл охиригача тўхтатди
14:51 / 31.03.2026