Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда бош вазир ўринбосари лавозими бўйича бир қарорга келинди
Қирғизистон ҳукуматида бош вазир ўринбосари лавозимига номзод бўйича бир қарорга келинган. Бу ҳақда 24.kg мамлакат вазирлар маҳкамасига таянган ҳолда хабар бермоқда.
Ушбу лавозимни Тартибга солиш ва молиявий бозорни назорат қилиш Давлат хизмати раҳбари Санжар Муканбетов эгаллаши кутилмоқда. Режаларга кўра, эртага, 9 январь куни Қирғизистон Жогорку Кенешининг конституцион қонунчилик, давлат тузилиши, суд-ҳуқуқий масалалар ва тартибга солиш бўйича қўмитаси унинг номзодини кўриб чиқади.
Эслатиб ўтамиз, мамлакатда бош вазир ўринбосари лавозими Тўлқинбек Алдигулов Миллий банк раҳбари этиб тайинлангач, бўш қолаётганди.
Мавзуга оид
12:20
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
19:57 / 30.05.2026
Ўзбекистондан Қирғизистонга юборилган 21 тонна тарвузнинг ортга қайтарилиши сабаби маълум қилинди
15:28 / 28.05.2026
Ўзбекистон-Қирғизистон чегарасида янги пост очилди
20:10 / 25.05.2026