Жаҳон | 07:28 / 08.01.2018
27380
2 дақиқада ўқилади

Олимлар Шимолий Корея раҳбарининг соғлиғида муаммолар борлигини таъкидлашмоқда

Фото: KCNA / REUTERS

Жанубий кореялик олимларнинг таъкидлашларича, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг соғлиғи билан муаммолар мавжуд. Бу ҳақда “Тона ильбо” нашрига иқтибос келтирган ҳолда “РИА Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Чхунчхон-Пукто вилояти университети профессори Чо Дон Ука Шимолий Корея раҳбарининг янги йил мурожаатини таҳлил қилиб, унинг бир қатор ундош товушларни талаффуз қилишидаги вибрация, шовқин ва амплитуда унда “юрак ва ўпкадан кўра, буйраклари билан муаммолар бўлиши мумкинлигини” таъкидлашга ижозат беради.

“Бундай таҳлил ёрдамида Кимнинг ички тана аъзолари ишлаши ҳақида қарор чиқариш мумкин эмас, бироқ унинг янги йил мурожаати таҳлили натижаларига кўра, унинг буйраклари қолган тана аъзоларига нисбатан заифроқ ишлашини тушуниш мумкин”, деб айтган профессор.

Эътиборлиси, Шимолий Корея раҳбарининг саломатлиги борасидаги бу хабар 9 январга белгиланган, Шимолий Корея ва Жанубий Корея вакилларининг учрашуви арафасида пайдо бўлди. Ким Чен Ин миллатга янги йил мурожаатида Жануб билан муносабатларни яхшилашга тайёрлигини билдирганди.

Сеул Шимолий Кореянинг аввалги раҳбарлари саломатлиги ортидан ҳам синчков кузатув олиб борган. Бироқ Ким Чен Иннинг отаси Ким Чен Ирнинг овозини камдан-кам одам эшитган, чунки унинг айтганлари ва буйруқлари бошқалар томондан етказилган.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Шимолий Кореянинг амалдаги раҳбари қанд касаллиги ва қон босимидан азият чекади. 2016 йилда Жанубий Корея разведка хизматлари унинг вазнини чамалаб кўришган ва Ким Чен Ин 4 йил ичида 40 кг.га, яъни 90 кг.дан 130 кг.гача семиргани ҳақидаги фикрга келишган.   

Мавзуга оид